“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович билан туман ёшларининг вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 300 нафардан ортиқ туман ёшлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларининг фаол ва ташаббускор ўқувчилари, ёшлар иттифоқи фаоллари, юксак натижаларга эришган ёш спортчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Туман ҳокими Б.Бабоназаров сўзга чиқиб, муҳтарам юртбошимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб,ёшларни маънавий жиҳатдан баркамол, етук, жисмонан соғлом, ватанварвар, фидоий, ёт ғояларга қарши кураша оладиган ёшларни тарбиялаш бугунги куннинг асосий вазифа   си эканлиги айтиб ўтилди.

Маърузадан сўнг ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган ҳамда қийнаб келаётган савол, муаммо ва таклифлари эшитилиб, туман ҳокими, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига масалани ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, 2018-2019 йилнинг 1 чораги давомида спорт соҳасида Жаҳон, Осиё ва Республика чемпиоантларида олтин, кумуш, бронза медаллари соҳиблари ва таълим, фан, маданият соҳасида Республика, вилоят кўрик танловлари ғолиблари туман ҳокимининг ташаккурномаси, китоблар жамланмаси  ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM