Улуғ шоир хотирасига  

Image_tadbir: 

Туманимизда жойлашган ҳарбий қисмда улуғ шоир, саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчилар иштирок этган тадбирда ҳарбий қисм командирининг ўринбосари Иқболжон Рўзиев бобокалонимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритиб, унинг ҳарбий юришлари, саркардалик маҳоратига алоҳида тўхталиб ўтди.  Шунингдек, йиғилишда лейтенант — Cардор Отақулов, кичик сержант — Нуриддин Очилов, кичик сержант — Маҳмуд Джураевлар Бобур ғазалларидан намуналар ўқишди.            

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM