Сессияга таклифингиз борми?

   “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан жорий йилнинг 14 июнь куни соат 15:00 да Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашининг навбатдаги 58-сессияси чақирилмоқда.
   Тадбир туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтади.

  Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши режалаштирилмоқда.

1. Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликни тарғиб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадни ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

2. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, заҳирадаги ва келгусида заҳирага олинадиган ер майдонларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун заҳиралаш ва очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида.

3. Туман ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Н.Камбариддинованинг туманда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилиётган чоралар  тўғрисидаги ҳисоботи.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сонли Фармонининг туманда ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ва масалалар ечими юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастури бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги тумани бўлими бошлиғи А.Суюнбоевнинг ахбороти тўғрисида.

5. Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2022-йил 26-майдаги 127-к ва 128-к сонли хати ижросини таминлаш мақсадида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг бўш (вакант) бўлган директорлик лавозимларига номзодларни танлаб олиш ва тафсия этиш тўғрисида.

6. Тойлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Жабборовнинг “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 май кунидаги  видеоселектор йиғилиши 38 - сонли  баёнида кўрсатилган вазифалар юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги  ҳисоботи.

7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида.

8. Туманда 2023-йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритиладиган маҳаллаларни танлаб олиш тўғрисида.

9. Туманда 2022-йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар дастурини муҳокамаси тўғрисида.

10. Туман маҳаллий  буджетининг 2022-йил ИИ-чорак даромадлар режасининг ортириб бажарилган қисми ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар тўғрисида.

       Сессия кун тартибига қўшимча таклифингиз бўлса, Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши котибиятига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM