Уй-жойлар ўз эгаларига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонида қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Фармони ижроси юзасидан туманда меҳнатга лаёқатсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга намунавий уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди.

Тадбирда туман ҳокими, туман Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, Маънавият ва маърифат кенгаши туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида туман ҳокими Б.Бабоназаров сўзга чиқиб, бугунги кунда кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги ҳамда уларга барча шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

 

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM