Туманда “ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИ ОИЛА” спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Image_tadbir: 

2018 йилнинг 10 ноябрь куни тумандаги болалар ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги жамоат ташкилотлари ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида “ЭНГ ЯХШИ СПОРТЧИ ОИЛА” спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Спорт мусобақасида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳ.Шодиева, “Соғлом авлод учун халқаро хайрия жамоат фонди” вилоят кенгаши раиси Р.Рахмонова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қисм командири Н.Абдувалиевлар иштирок этишди.

Мусобақада Ш.Ибрагимов, С.Шаймардонов, Б.Алиев, А.Сатторов, А.Рахимов ва И.Тожиевларнинг оилавий жамоалари фаол иштирок этишиб, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

2015-2018 © GOVERNMENT OF TAYLOKH DISTRICT. Maked my SAKTRM